UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

25 ноя 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов «кўча жанги»да иштирок этдими? (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов кўчада ким биландир келишолмай «рақиби»ни супер нокаутга учратгани тасвирланган видео тарқалди.

Xabardor.uz мухбири ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси билан боғланди. Федерация вакилининг маълум қилишича, видео тасвирдаги шахс Ҳасанбой Дўсматов эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 ноябрь куни 2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги илк жангини ўтказган эди. Мексикада ташкил этилган дебют жангини у мексикалик Хесус Сервантес Вилянуевага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. 

Ҳасанбой профессионал фаолиятини биринчи ўта енгил – 48,99 кг. вазн тоифасида бошлади.

Daryo.uz сайининг маълум қилишича, ушбу жанжал аслида Ўзбекистонда эмас, балки Россияда юз берган. Видеодаги жабрланувчи Чеченистоннинг Аргун шаҳри полициясининг собиқ раҳбари Аюб Катаевдир.

Аюб Катаевни 3 ноябрь куни Москвадаги тўқимачилик корхонаси яқинида жойлашган бар олдида калтаклашган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Катаев осиёча кўринишга эга икки эркак билан тортишиб қолган. Катаев улардан бирини туртган. Шундан сўнг эркаклар унинг жағига икки марта тушириб, ерга йиқитган.

Жанжалдан бироз вақт ўтиб, Катаев ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, чеченистонлик полициячини урган эркакларнинг шахси аниқланмаган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг