UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Бо Никал UFC 322 турнирида жанг қилади 0 15:26Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради 0 15:03Махачев қайси паллада Россияда жанг қилиш қизиқ эмаслигини тушуниб етганини айтди 0 14:39Анвар Анваров Жаҳон рейтингида бир поғона юқорилади 0 14:14Топуриянинг кейинги рақиби қозоғистонлик бўлади 0 13:39Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди 0 13:17Байсангур Сусуркаев Нурсултон Рўзибоевнинг собиқ рақиби билан жанг қилади 0 12:53Махачев мураббийи Исламнинг Маддаленага қарши жангдаги асосий устунлигини айтди. Бу кураш эмас! 0 12:32Дербида енгил ғалабага эришган Синнер US Open 1/2 финалида 0 12:11Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди 0 11:50Янги босқич, янги марралар: ЎзДЖТСУда биринчи курс талабалари учун ўқув йили бошланди 0 11:29US Open. Ига Свёнтек учун мусобақа якунланди 0 11:08Бугун Самарқандда 855 000 доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт олади 0 10:47"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади 0 10:26"Энди у аввалгидек бўлмайди" - UFC чемпиони Макгрегор ҳақида гапирди 0

25 апр 14:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов Мексикада рингга чиқиши мумкин

Хабарингиз бор, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов шу кунларда АҚШда навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда.

Биз чарм қўлқоп устамиз билан боғланиб, режалари ҳақида сўрадик. 

"Ака-ука Диаслар қўл остида машғулотларни давом эттиряпман. Шаҳрам ва Исроил билан бирга шуғулланяпмиз. Лекин ҳозирча жангим санаси, манзили ва рақибим юз фоизга аниқ эмас. Менежерлар бу бўйича иш олиб боришяпти. Тез кунда тасдиқланиши керак. Катта эҳтимол билан Мексикада жанг ўтказсам керак. 

Кўпчилик кутаётгандек, Бивол - Канело оқшомида жанг қилмайман. Бу бокс оқшомининг карди аллақачон тўлиб бўлган. Вазнимни ўзгартирганим йўқ - 49 килода рингга чиқаман", - деди Дўсматов. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтган профессионал бокс оқшомида Хосе Ривас (18-13-4, 10КО)га қарши рингга кўтарилган ва рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратганди. Дўсматов проф рингда 4 та жанг ўтказиб, барчасини муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг