15 авг 08:56
Янгиликлар
Ҳасанбой Дўсматов: "Осиё ўйинларида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан"
Аэропортда Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов сайтимизга эксклюзив интервью берди.
"Яқинда Россиядаги халқаро мусобақада ҳиндистонлик боксчига ютқазиб қўйгандим. Осиё ўйинларига ўша боксчи келмас экан. Қозоғистон ва Ҳиндистонлик боксчилар менга асосий рақиб бўлади. Шунга қарамай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, чунки Осиё ўйинлари кичик Олимпиада ҳисобланади.
23 август куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Рақибларни билиб олгач шунга қараб тайёргарлик кўрамиз. 24 августдан бокс баҳслари старт олади. Мураббий Раҳматжон Рўзиоҳунов, боксчилар Исроил Мадримов ва Жасур Латипов билан бирга учаяпмиз. Қолган 4 нафар боксчи кейинроқ Индонезияга етиб боришади", - дейди Ҳасанбой Дўсматов Olamsport.com сайтига.
Фикрлар