24 дек 23:24
Янгиликлар
Ҳасанбой Дўсматов Россияда жанг ўтказди
Ушбу жангда Ҳасанбойга Россия Федерацияси шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Одилжон Сотқинов рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Боксчимиз биринчи раундда рақибини уч марта нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи нокдаундан кейин эса рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа, Ҳасанбой биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалабага эришди.
Маълумот учун, Ҳасанбой бугун россиялик Павел Гунченко билан жанг қилиши лозим эди. Аммо, баъзи сабабларга кўра Гунченко ҳамюртимизга рақиблик қила олмади. Унинг ўрнига эса тезкорлик билан бошқа рақиб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов 2019 йилнинг ноябрь ойида Мексикада проф рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда мексикалик Хесус Виллануэвани иккинчи раундда нокаутга учратганди.
Фикрлар
Bektemir danxam shunday galaba kutib qolamiz