UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0

12 авг 13:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов шу ой Москвада рингга чиқади + ФОТО

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади.

Дўсматов 28 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча рақиб номи ташкилотчилар томонидан ошкор қилинмаган. 

Бу Ҳасанбой учун проф фаолиятидаги тўртинчи жанг бўлади. У охирги жангини 3 апрель куни "Ҳумо Арена"да Мухлис Кизотага қарши ўтказиб, ғалабага эришганди. 10 раундга мўлжалланган жанг вакант бўлиб турган WBA International камари учун кечган ва унда чарм қўлқоп устамиз рақибини учинчи раундда нокаутга учратган эди.   

Москвадаги бокс оқшомининг марказий жанги сифатида Россия чемпионлик камари учун кечадиган Юсуп Кедиев - Гасан Гасанов тўқнашуви кўрсатилган. Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги андеркард жангдан аввал бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 28 август кунги бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилардан Баҳромжон Фозилов, Мирзакамол Неъматов ва Элдор Абдуқодиров ҳам ўз жангларини ўтказишади. Ҳозирча уларнинг рақиблари ҳам маълум эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг