UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

18 дек 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов Швейцарияга мукофотини қабул қилиш учун жўнаб кетди

Аввал хабар берганимиздек, Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказганди.

Қувонарлиси, ушбу мукофотни қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида бизнинг Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор эди. 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони бўлган ҳамюртимиз ушбу мукофотга лойиқ деб топилди.  

Таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган Ҳасанбой Дўсматов ўзи учун аталган совринни қабул қилиб олиш учун бугун Швейцарияга жўнаб кетди.


Тақдирлаш маросими 20 декабрь куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтади. Унга тадбир мобайнида Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилади.

Тошматов куни кеча Осиё бокс конфедерацияси Ижроия қўмитаси йиғилишида конфедерация вице-президенти лавозимига сайланган эди.


Сўровномада иккинчи ўринни қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елиусинов эгаллади. Кубалик чемпион Робейси Рамирес эса учинчи поғонадан жой олди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 дек 19:34:04
yahyo
Usishda davom et. Hech ham bu yutuqlardan havolanib ketma. Hali hammasi oldinda
   
18 дек 17:27:27
Aslanbek
Гап булиши мумкин эмас офарин Хасанбой Дустматов хакикий миллат фахри яшшавор 3 карра 4 карра олимпия чемпиони булишингни тилайман.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг