UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

12 июн 08:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов: “Тўйимдан кейин фаолиятимда пасайиш бўлгани рост”

Кеча Қозоғистондаги “Президент кубоги”да иштирок этган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делдегацияси Тошкентга қайтиб келди.

Турнирнинг чорак финалида ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйган Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов омадсизлик сабабларини шундай изоҳлади. 

“Мусобақа биз учун оғир ўтди. Чунки, тўй сабаб тайёргарликларга ҳам вақт бўлмади (кулади). Қачондир бундай ҳолатга тушишимиз лозим эди. Бу ҳозир бўлгани яхши бўлди. Чунки, Осиё ўйинларигача қийинчилик бўлиши керак эди. Сўнгги жангимни қишда ўтказгандим. Ҳиндистонлик рақибга қарши жангдагидек ҳолат Осиё ўйинларида содир бўлганида бу яхши бўлмасди. Мусобақа давомида Осиё ўйинларидаги бўлажак рақибларим имкониятини ҳам ўргандик.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнидан кўнглимиз тўлди. Айтиб ўтганимдек, ортда қолган мусобақаларда рақибларимизни яхши ўрганиб олдик. Энди навбатдаги жанглар осонроқ бўлади. Тайёргарлик яхши кечмоқда. Яқинда Таиланддаги турнирда ҳам қатнашамиз, сўнгра Осиё ўйинларига жўнаб кетамиз. Насиб қилса, Осиёда Риодагидан ҳам яхшироқ натижа кўрсатамиз”, – деди Ҳасанбой Дўсматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 июн 02:33:37
Muzaffar Tagayev
49кг boshlanadi
   
18 июн 02:32:13
Muzaffar Tagayev
Товба шуниям билмисанми цепи 49 койил Яна узинча фикр ёзвосан про мро Миш хасанбой
   
12 июн 22:22:36
bek!.
Pro ringga Xasanboyni vazni tõg'ri kemasa kerak.
Kim biladi. Profional boksda eng kichik vazn qancha??
   
12 июн 19:14:22
Temur Tagayev
Ином Пакияосан Хасанбой деган дейишиз галати чунки Пакияо велла баркер кубокини омаган тузуро одами этин масалан Майвезер дисез биз хам ишонардик Дустматов туйим дегани майли тушунамиз факат Про Бокс УТИШ УЧУН БУ ГАП УТМИДИ .Дустматов ПроБоксга ТАЙЁР БЕКОР УТМЕПТИ ФАКАТ УТГАНДАН КЕЙИН ИЛТИМОС УГЛИМИ СУННАТ ТУЙИ ЭДИ ДЕГАН ГАП БУМАСИН ИЛТИМОС.ДУСТМАТОВ КАНАКА КОБИЛЯТЛИ БОКСЁРЛИГИНИ УЗИ ТУШИНМЕПТИ ШЕКИЛЛИ 2018 ДА КУТАМИЗ ПРО РИНГДА
   
12 июн 17:06:37
&livbar&
18-avgustda boshlanadi
   
12 июн 13:39:32
Мистер Джокер
Osiyo uyinlari qachan boshlanarkan kim biladi
   
12 июн 13:39:30
Мистер Джокер
Osiyo uyinlari qachan boshlanarkan kim biladi
   
12 июн 09:43:18
Inomjon
Tan olish mardlik men uchun sen Pakio san olg'a endi Olimpiadadn ham kuchli bo'lib qayt
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг