UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

17 дек 18:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов: "Вазнимда Сакен Бибосиновга ўхшаган рақибларни юта оладиган боксчи чиққанида, мен уларга йўл очиб берардим"

Олимпиада чемпиони пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланганидан сўнг сайтимизга интервью берди.

-51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионига айланган Рио Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ташкилотчилик, Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки ва проф боксдаги фаолияти ҳақида гапирди. 

- Ўзбекистон чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Буни албатта, жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқичи дейиш мумкин. Ташкилотчилик зўр бўлгани учун ўзимиз ҳам мазза қилиб жанг ўтказдик. Бизнинг кўп боксчиларимиз катта мусобақаларда бу каби даражадаги юқори ташкилотчиликдаги рингларда жанг ўтказмаган. Мамлакат биринчилиги мана шундай руҳда ўтаётгани ёш боксчиларимиз учун фойда бўляпти. Сабаби улар жаҳон ва Осиё чемпионатида иштирок этишганида, биринчи жанглариданоқ ҳаяжонланмасдан рингга чиқади. Шу томонлама фойда бўляпти, деб ўйлайман. 

 - Бу мусобақа орқали жаҳон чемпиоатида иштирок этиш учун муносиб эканлигингизни яна бир бор исботладингиз...

- Жуда кўпчилик уни ёши ўтди, бошқа боксчиларни ҳам кўрайлик деб гапиришади. Мен ҳар доим айтаман, Сакен Бибосиновга ўхшаган, номдор рақибларни юта оладиган боксчилар чиқсин, бу нафақат укам, балки бошқа боксчи бўлса ҳам, йўлни бўшатиб берган бўлардим. Мен бунақа нарсалардан ўтганман, Олимпиада чемпиониман, менга янгилик эмас. Лекин мени мақсадим икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиои бўлиш. 

- Чемпионат давомида сизга қийинчилик туғдирган жанг бўлдими?

- Йўқ, унақа жанг бўлмади. Чунки Осиё чемпионатидаги спорт формамни ушлаб турибман.  

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай олиб борилади? 

- Жаҳон чемпионатига янги йилдан кейин 3 та босқичда тайёргарлик олиб борилади. Бундан ташқари халқаро турнирлар ҳам бор. "Странжа" турнири, шунингдек, ўзимизда ҳам халқаро мусобақа ўтказилиши режалаштириляпти. Ҳали таркиб аниқ эмас, шунингдек, ўзимни иштироким ҳам. Барибир олдинда яна битта кўрик бор. 

- Вазнингизда сизга рақобатчи боксчилар деб кимларни айтган бўлардингиз?

- Вазнимда менга рақобатдош боксчилардан Сакен Бибосинов, япониялик боксчи ва Олимпиадада 2-ўринни қўлга киритган филиппинлик боксчи бор. У Оиё чемпионатида - 54 кг вазнда Осиё чемпиони бўлди. Балки у ҳам Тошкентга -51 кг вазнда келиши мумкин. Чунки Олимпия ўйинларида вазн тоифалари қисқарган ва -54 кг вазн йўқ. Шунинг учун, филиппинлик боксчи жаҳон чемпионатида мени вазнимда иштирок этиши мумкин. 

- Проф боксдаги фаолиятингизда янгилик борми?

- Проффесионал боксда ҳам янгилик бор. Яқин орада жанг ўтказишим керак. Чунки проф боксда жанг ўтказмаганимга 6-7 ой бўлди. Мен жанг қилишга тайёрман. Менежеримга йилни охиригача битта жанг беришини айтдим. Ҳозир улар рақиб излашяпти. Агар рақиб розилик бўлса, йил охиригача битта жанг ўтказишим мумкин. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг