UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

01 сен 12:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО

Икки карра Олимпиада ва жаҳон чемпиони, Вел Баркер кубоги соҳиби Ҳасанбой Дўсматовнинг профессионал боксдаги фаолиятида ўзгариш рўй берди.

Андижон ўғлони Россиянинг "Premier Boxing Academy" компанияси билан шартнома имзолади.  

"Жамоамизда янги жангчи! 

Кутиб олинг — Ҳасанбой Дўсматов! Ўзбек бокси афсонаси, икки карра Олимпиада чемпиони, Вел Баркер кубоги соҳиби "Premier Boxing Academy" билан шартнома имзолади.

Икки карра Олимпиада "олтини", жаҳон чемпиони унвони ва Осиё чемпионатларидаги учта ғалаба — бу унинг шонли йўлининг бир қисми холос. Бундай юксак унвонларга эга спортчи энди биз билан эканлигидан ниҳоятда хурсандмиз!

Ҳасанбой ўзининг навбатдаги жангини октябрь ёки ноябрь ойларида IBA.Pro шоуларидан бирида ўтказади — эълонларни кузатиб боринг, қизиқарли бўлади!

Ҳасанбой, жамоамизга хуш келибсан! Олдинда бизни буюк ғалабалар кутмоқда. Янги зафарлар сари тайёргарлик кўрамиз!", дейилади компаниянинг расмий баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг