21 апр 12:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматов янги вазн тоифасида бошлади
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи куни.
Бугун 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Ҳозиргина Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг Осиё чемпионатидаги илк жангини ўтказди. Ҳасанбой ўзи учун янги -52 кг вазн тоифасида бутанлик Тенсин Другйелга қарши рингга чиқди.
Кутилганидек, жанг давомида катта устунликка эга бўлган Ҳасанбой рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар