13 авг 19:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳаваскор боксдаги ашаддий рақиби проф рингда учинчи жангини ўтказади
Ўзбек бокси мухлисларига яхши таниш бўлган кубалик Йоаннис Аргилагос айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бормоқда.
Енгил вазн тофиасидаги спортчи шу кунгача проф рингда икки маротаба жанг қилиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонишга ҳам улгурган. Аргилагос учинчи жангини 31 август куни АҚШда мезбон боксчи Хулио Гарсияга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор боксда Йоаннис Аргилагос билан тўрт маротаба жанг қилган. Ушбу жангларнинг учтасида Ҳасанбойнинг қўли баланд келган. Биттасида эса кубалик спортчи ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов ҳам айни пайтда АҚШга йўл олган. У фаолиятини проф рингда давом эттиришни мақсад қилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар