UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0 13:51Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маъноли изоҳ қолдирди + ФОТО 0 13:23Бугун Майамида Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи старт олади 0 13:01ЖЧ-2026 финалини бошқарган ҳакам фаолиятини якунлади 0 12:40Владимир Свечников ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 12:07Нурсултон Рўзибоев иштирок этадиган UFC Paris турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 11:37Синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатини 16 медал билан якунлашди 0 11:05Пауло Коста Магомед Анкалаев — Богдан Гусков жанги ҳақида кескин фикр билдирди 0 10:25Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди 0 10:00UFC Абу-Дабида ўтказиладиган навбатдаги турнирни эълон қилди 0 09:24Стив Эрцег илк бор Рамазон Темиров билан жанг ҳақида гапирди 0

11 окт 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматовнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси, манзили ва рақиби тасдиқланди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Ҳасанбой Дўсматов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Чарм қўлқоп устамиз энди бор эътиборини профессионал рингдаги фаолиятига қаратади. Андижонлик Олимпиада ва жаҳон чемпионининг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили расман маълум қилинди. 

Унга кўра, Дўсматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ҳозирги ҳолат бўйича ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган. 

Маълумот учун, ўйинчоқ (ToyToy) лақаби билан танилган Балени фаолияти давомида 21 ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У шу йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Ҳасанбой Дўсматов эса 5 та жангининг барида зафар қучган. Дўсматов - Балени жанги 10 раунд этиб белгиланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг