UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 авг 18:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳеч кимдан қўрқмаймиз". Қозоғистонлик мураббий Олимпиада учун имкониятлар ва ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида гапирди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Галимбек Кенжебаев ўз интервьюсида ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида ҳам гапирди.

-Галимбек Калиевич, айни пайтда терма жамоа аъзолари тайёргарлиги қай тарзда кетмоқда?

-Барча ўз уйида, индивидуал равишда шуғулланмоқда. Асосийси, очиқ ҳавода ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда. Мураббийлар штаби барча боксчиларга формани ушлаб туриш бўйича йўриқнома берган. Кимлардир шахсий мураббийи билан бирга шуғулланяпти. 


Главный тренер мужской сборной Казахстана по боксу Галымбек Кенжебаев

-Иорданиядаги лицензион мусобақада 2017 йилги жаҳон чемпиони Қайрат Ералиев йўқлигини кўриб, кўпчилик ажабланди.

-У Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалда ютқазиб қўйганди. Жаҳон чемпионатида ҳам ўзбекистонлик Мирзаҳалиловга ютқазди. Чорак финалда. Актаудаги турнир давомида -57 кг вазн тоифасида бошқа номзодларни ҳам кўрдик. Улар ичида Серик Темиржанов яхшироқ кўринди. -63 кг вазнда эса ёш Санатали Толтаев бор, бироқ у Актауда Дилмурат Мижитовга ютқазди. У эса ўз навбатида Закир Сафиуллинга имкониятни бой берди. 


-Супероғир вазн тоифасида Конкабаев бор. Унинг азалий рақиби Баҳодир Жалолов проф боксда ҳам рингга кўтарилган ва Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи. Бизда ҳам профессионал боксчиларни терма жамоага жалб этиш режаси бўлдими?

-Яхши савол. Умуман олганда кўп совриндор ўзбек боксчилари океан ортига бориб, проф рингда ўз омадини синаб кўрмоқда. Лекин уларнинг маҳаллий федерация билан келишуви бор - улар йирик турнирларда мамлакатга ёрдам беришади. Биз ҳам қозоғистонлик профессионал боксчилар билан гаплашдик. Улар орасида Данияр Елеусинов, Садриддин Ахмедов, Жанибек Алимханулилар бор. Уларга мамлакат чемпионатида иштирок этиб, терма жамоа сафига кириш учун нималарга қодир эканликларини кўрсатиш мумкинликлари ҳақида айтдик.  Улар промоутерлик компаниялари билан шартномада кўплаб мажбуриятлари бор эканлиги ҳақида жавоб беришди.  


-Мухлислар орасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган савол: ким кучли? Қозоғистон ёки Ўзбекистон бокси? Ушбу савол жонингизга тегиб кетмадими? Ёки аксинча, бу сизга мотивация бағишлайдими?

-Ўйлайманки, бу мураббий ва боксчилар учун мотивация беради. Рақобат кўп йиллардан буён давом этади. Бироқ шунга қарамай, биз Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари билан яхши муносабатдамиз, қўнғироқлашиб турамиз. Боксчилар рингга чиққан пайтда дўстлик ҳам тугайди. Қўшма йиғинлар? Режада бор. Ўзбек мураббийлари билан бу борада гаплашганмиз. Ҳозирча бундай йиғин қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида айтиш қийин. Биз доимо ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва хеч кимдан қўрқмаймиз. Ким кучли эканлигини фақатгина ринг кўрсатади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг