UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

23 авг 20:20
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳикматуллоҳ Тўраев: "Мақсадимиз - чемпионлик!"

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишига саноқли соатлар қолмоқда.

Бизнинг вақт билан бугун тонгда Япония пойтахтига етиб борган терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида машғулот ўтказди. Эртага тарозидан ўтиш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтади. 

"Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўнгилдагидек бўлди. Иқлим шароитига мослашиш учун мусобақа стартидан 10 кун олдин Кунчиқар юртга етиб келгандик. Бир ҳафта давомида Майдзуру шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказдик. Ўз олдимизга улкан мақсадлар қўйганмиз. Ҳар биримиз Ўзбекистонга мусобақа медаллари билан қайтмоқчимиз. Ҳа, жаҳон чемпионати дзюдо ватанида бўлиб ўтади. Лекин бу ҳолат бизни асло чўчитаётгани йўқ. Халқимиз дуо қилиб турса, она Ватанга ёруғ юз билан қайтамиз", - дейди -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи полвонимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев. 

Таъкидлаш жоиз, жаҳон чемпионатида энг кўп иштирокчи айнан шу вазн тоифасида жам бўлган. Тўқсон икки нафар полвон жаҳон чемпионати медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси медаллари учун баҳсларга киришади. Озарбайжонлик Рустам Оружов -73 кг вазн тоифаси етакчиси ҳисобланади. Кейинги ўринларни Лаша Шавдатуашвили (Грузия), Томми Масиас (Швеция), Ҳидаят Хейдаров (Озарбайжон), Акил Гжакова (Косово), Артур Маргелидон (Канада), Одбаяр Ганбаатар (Мўғулистон), Тохар Бутбул (Исроил) каби машҳур дзюдочилар банд этишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
23 авг 22:04:42
.Sherzod.
Shaxsan man Sharofiddin Lutfullayev va shu boladan yuqori natija kutyapman qolgani sayr qilgani borishadi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг