UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

12 мар 08:08
Янгиликлар

Тадбирлар, Қишки спорт турлари

“Humo Arena” муз саройининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди

Пойтахтимиздаги “ЎзЭОАВМА Медиа холл”ида “Humo Arena” муз саройининг очилишига бағишланган медиа-инвент бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбирда мамлакатимизнинг барча етакчи ОАВ ходимлари, шунингдек ўнлаб хорижий журналистлар ҳам иштирок этди. Дастлаб спикерлар – Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғафуров, “Humo Arena” муз саройи тантанали очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек мажмуа қурилиши учун масъул бўлган компаниялар вакиллари сўзга чиқиб, иштирокчиларга муз саройининг аҳамияти, унинг техник имкониятлари, оммавий ва профессионал спортни ривожлантиришдаги ўрни ҳамда “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилиши билан боғлиқ жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев мамлакатимизда спортнинг қишки турларини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида бу борада юртимизда улкан ўзгаришлар рўй бера бошлаганини алоҳида таъкидлади:

- Халқаро талаблар даражасидаги, бетакрор дизайни, кенг имкониятлари ва кўп қирралилиги билан Марказий Осиёда ягона, дея эътироф этилаётган мазкур мажмуанинг ишга туширилиши Ўзбекистонимизда яшаётган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр ҳиссини уйғотиши шубҳасиз. Ишонамизки, “Humo Arena” минглаб ёшларимизни ўз бағрига чорлаб, фарзандларимиз ҳар томонлама соғлом бўлиб тарбияланишига, улар орасидан юзлаб маҳоратли спортчилар етишиб чиқишига хизмат қилади, – дея ўз сўзини якунлади Д.Набиев.

Шундан сўнг мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Пресс-конференцияда яна бир эътиборли воқеа рўй берди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси ўртасида “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш бўйича ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги Меморандум имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг