UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 авг 12:49
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Қозоғистон Кубогида иштирок этмоқда. Жамоа ҳозиргача ўтказилган иккала баҳсда ҳам ғалабага эришди!

Айни кунларда хоккей бўйича Қозоғистон Кубогидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ҳам иштирок этмоқда. "Қанотлилар" турнирнинг "Б" гуруҳидан ўрин олишган. Ушбу гуруҳда вакилларимиздан ташқари, "Арлан", "Иртиш", "Сариарка" ҳамда "Горняк" жамоалари ҳам бор. Ҳозиргача хоккейчилар иккитадан учрашув ўтказишга улгуришди.

Қувонарлиси, "Ҳумо" ҳар икки баҳсда ғалабага эришди. Илк ўйинда хоккейчиларимиз "Иртиш" билан тўқнаш келиб, буллитлар сериясида (3:2) ғалабани илиб кетишган бўлса, кеча ўтказилган иккинчи учрашувда "Горняк" мағлуб этилди - 1:0.

Эртага "қанотлилар" навбатдаги учрашув доирасида "Сариарка"га қарши музга чиқишади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади.

Маълумот учун, айни дамда "Ҳумо" кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг