UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0

23 июл 17:40
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг россиялик собиқ матбуот котиби: "Клуб янги мавсумни ўтказиб юбориши 3 ой олдин аниқ бўлганди, лекин..."

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби матбуот хизмати собиқ вакили Александр Малишев "қанотлиларнинг" профессионал мавсумни ўтказиб юбориши анча аввал ойдинлашганини таъкидлади.

"Жамоада ярим профессионал мақомга эга бўлган Ўзбекистон ички чемпионатида ўйнаш варианти бор. Гарчи бу даражада ҳам жамоани кадрлар билан таъминлаш ҳақида гап-сўзлар йўқ бўлса-да. Бу ерда аниқ бўлган нарса – бош ҳомий ERIELL молиявий жиҳатдан қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Лекин "Tashkent Select" ёшлар жамоаси сақланиб қолиши керак. Бўлмаса, Ўзбекистон миллий ва ўсмирлар терма жамоаларининг асоси қаерда ўсади? Хабарлардан кўриниб турибдики, жамоа Қозоғистон Кубогини ўтказиб юборади. Айтишларича, Жастар хоккей лигаси чемпионатидаги иштирок учун ҳали молиявий кафолатлар берилмаган.

Айни пайтда терма жамоа азолари таътилдан қайтиб, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудуди – Дукентда мавсумолди машғулотларини ўтказмоқда. Шундан сўнг Татаристонда йиғин ўтказиши режалаштирилган.

Кўринишидан ҳаммаси жойида ва мавсумга тизимли ёндашилаётгандек туюлади. Бироқ ўсиш учун молиявий ҳолат яхши бўлиши керак. Акс ҳолда, мавсум олдидан қилинган барча сарф-харажатлар зое кетади – "Ҳумо Арена" бутун куз фаслида концертларга тўла, шу боис Ўзбекистон чемпионатини жиддий равишда кенгайтириш муаммоли. Ва декабрдан олдин унинг бошланишини тахмин қилиш ҳам қийин. Ўзбекистонда хоккей учун оғир кунлар. Бу суръатда ривожланиш 5 йил орқага кетади", – дейди Александр Малишев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг