UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

04 июл 10:40
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткани мағлуб этди

Франциянинг Труа шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 36 900 евродан иборат ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этяпти. Қувонарлиси, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк даврада турнирда биринчи рақам остида сараланган аргентиналик Марко Трунгеллитини мағлуб этишни уддалади. 

Икки соату 25 дақиқа давом этган баҳсда Султонов иродали ғалабага эриша олди - 3/6, 7/6(4), 6/2. Иккала теннисчи ҳам 5 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Ҳумоюнда кўпроқ бўлди - 3 га 1. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. 

Таққослаш учун, Марко Трунгеллити айни пайтда дунёнинг 151-ракеткаси бўлиб турибди. Султонов эса ATP рейтингида 309-поғонадан жой олган. Бугун теннисчимиз 1/8 финалда италиялик Лоренцо Жустинога қарши кортга чиқади. Бу теннисчи рейтингда 343-ўринни банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг