UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

06 янв 15:41
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов фаолияти давомида илк бор "Катта дубулға" туркумидаги мусобақада ғалаба қозонди

У бунга қадар мазкур тоифадаги турнирларда иштирок этмаган.

Хабарингиз бор, бугун Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта дубулға" туркумидан ўрин олган Австралия Очиқ чемпионати старт олди.

Аҳамиятлиси, бу йилги турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда. У бугун квалификациянинг илк раундида колумбиялик Даниэль Элахи Галанни 2:1 (6/3, 6/7(2), 7/5) ҳисобида таслим этди.

Бу Ҳумоюннинг фаолиятидаги илк "Катта дубулға" турнири саналади. Шундай экан, 26 ёшли ҳамюртимиз дебютни ғалаба билан бошлай олгани эътиборга молик.

Ўзбекистонлик теннисчилардан сўнгги бор Денис Истомин "Катта дубулға" мусобақаларида баҳс олиб борганди. Унинг Австралия Очиқ чемпионатидаги охирги иштироки 2021 йилга тўғри келади.

Маълумот учун, саралашнинг иккинчи босқичида Султонов чехиялик Далибор Сврчина билан тўқнаш келади. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн ATP рейтингида 215, Свричина эса 228-ўриндан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг