UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

01 апр 21:22
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Франциядаги турнир финалига чиқди

Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида теннис бўйича ITF M25 тоифасига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этяпти. Учинчи рақам остида таснифланган теннисчимиз бироз аввал финал чиптасини қўлга киритди. Султонов муросасиз кечган 1/2 финал учрашувида мезбонлар вакили Лукас Пуллайнни 3/6, 6/2, тай-брекда 7/6(9/7) ҳисобларида мағлубиятга учратди.   

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 461, турнирда олтинчи рақам остида ҳаракат қилган Лукас эса 558-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюннинг бош соврин учун кечадиган баҳсдаги рақиби айни дақиқаларда давом этаётган Янник Стейнеггер (Швейцария) - Клемент Чидех (Франция) учрашувидан сўнг маълум бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг