UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

13 июл 22:40
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов ирода кўрсатиб, Германия турнирида ҳам финалга йўл олди!

Германиянинг Кассель шаҳрида давом этаётган теннис бўйича ITF туркумидаги M25 Kassel мусобақасининг ярим финал беллашувлари ўтказилди.

Аввалроқ, мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов ҳам ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Султонов бугун финал чиптаси йўлида белгиялик Готье Онклинга қарши кортга чиқди. 2 соат-у 35 дақиқага чўзилган ўйин ғолиби уч сетда аниқланди. Унда Ҳумоюн Султонов камбэк эвазига зафар қучди — 4:6, 6:3, 6:4.

Маълумот учун, Ҳумоюн Султонов айни дамда ATP рейтингида 309-ўринни банд этиб турибди. Белгиялик теннисчи эса дунё рейтингида 259-ўринда эди.

Эртага наманганлик теннисчимиз мукофот жамғармаси 25 000 долларни ташкил этувчи M25 Kassel турнирининг финалида кортга чиқади. Унга бу йўлда яна бир Бельгия вакили — Рафаэль Коллинон (ATP-258) рақиб бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 13:00 да старт олиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳумоюн июль ойи бошида Бельгиянинг Брюссель шаҳрида ташкил этилган M25 турнирида қатнашиб, финалга қадар етиб борган эди ва вице-чемпионга айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг