UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

23 ноя 14:15
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади

Хабарингиз бор, шу кунларда Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича ITF турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси M25 тоифасига кирувчи ушбу турнирда ҳам биринчи рақам остида сараланган. 

Бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида Султонов қийинчилик билан ғалабага эришди. У 1 соату 52 дақиқа давом этган баҳсда еттинчи рақам остида таснифланган ҳиндистонлик Дев Жавияни 7/6(5), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Иккинчи ярим финал баҳсида эса россиялик Богдан Бобров АҚШ вакили Ник Чаппеллдан ортиқча қийинчиликсиз устун келди - 6/3, 6/0.    

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 230, Дев Жавия 689, турнирнинг иккинчи ракеткаси бўлган Бобров эса 410-поғонани банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг