UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 июл 12:07
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов President's Cup финалида!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 40 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Дунёнинг 550-ракеткаси бўлиб турган Султонов бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди. 

Ҳамюртимиз 75 дақиқа давом этган баҳсда россиялик Евгений Карловскийни 6/3, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан Султонов теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклади - 1:1. Карловский 3, Султонов 9 та эйс зарбани амалга оширди. Ҳумоюн қўшхатога йўл қўймади ва аксинча 4 та брейкка эришди. 

Ҳумоюн Султоновнинг финалдаги рақиби айни дақиқаларда ўтказилаётган қозоғистонлик Денис Евсеев ҳамда туркиялик Янки Эрель ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади. Биринчи сетнинг олтинчи геймидан сўнг (3/3) ушбу баҳс ёмғир сабаб тўхтатилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг