UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0

13 мар 10:22
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов учун Грециядаги иккинчи "Челленжер" ҳам омадсиз кечди

Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Грециянинг Херсонисос шаҳрида бўлиб ўтаётган "Челленжер" турнирида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақада 3-рақамли теннисчи сифатида таснифланган ҳамюртимиз 11 март куни илк босқич доирасида дунё рейтингида 291-ўринни эгаллаб турган литвалик Рикардас Беранкисни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Султонов кеча нимчорак финал босқичида италиялик Федерико Синага қарши кортга чиқди. Бир соату 38 дақиқа давом этган учрашувда афсуски, Сина 7/6, 6/0 ҳисобида зафар қучди ва чорак финал масаласини ҳал қилди.

Маълумот учун, Ҳумоюн айни пайтда дунё рейтингида 218, Сина эса 557-ўринни эгаллаб турганди. Сина кетма-кет еттинчи учрашувида ғалаба қозонганини таъкидлаш жоиз. У ўтган ҳафта "Фьючерс" турнирида чемпион ҳам бўлганди.  

Аввалроқ, наманганлик ракетка устаси Херсонисосдаги илк "Челленжер"да ҳам айнан иккинчи босқичда юришини тўхтатган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг