UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

09 май 20:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳумоюн Тўхтамуродов Қозоғистонда жанг қилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (ВИДЕО)

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида ММА бўйича Nomad Fighting 13 турнири ўтказилмоқда.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнирнинг прелим кардида енгил вазн тоифасидаги таниқли ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов чиқиш қилди.

Унга Россия вакили Дмитрий Яковлев рақиблик қилди. 3 раундлик жангнинг илк раундидаёқ ҳамюртимиз ўнг қўлда йўллаган кучли зарбаси орқали Яковлевни нокаутга учратди ва ўз ғалабасини расмийлаштирди.

Мусобақанинг марказий жанги Қозоғистон вакили Васиф Аббасов ҳамда қирғизистонлик Самат Абдураҳманов ўртасида кечади.

Бугунги жанг орқали 26 ёшли Ҳумоюн Тўхтамуродов фаолиятидаги ўн учинчи ғалабасини нишонлади. Унинг ҳисобида 5 та мағлубият ҳам бор. Дмитрий Яковлевнинг рекорди эса энди 5-9-0 кўринишида. У 2023 йилда бошқа бир спортчимиз — Амирхон Алихўжаевга ҳам мағлуб бўлганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 май 07:46:28
CHELSEA2211
Rossiyalik raqibni statistikasi daxshatli, 5-9( 5 ta yutuq, 9 ta magʻlubiyat... Mushoklar bilan urashavermaslik kerak...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг