UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

15 окт 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2027 йилги жаҳон чемпионати учун умумий мукофот жамғармаси 20 млн доллар бўлишини маълум қилди.

Мусобақа ғолиблари эса 1 млн доллардан мукофот олади.

Бу ҳақда IBA президенти Умар Кремлёв Истанбулдаги матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон чемпионати IBA учун асосий мусобақа ҳисобланади. 2025 йилда Дубайда ўтказилган ЖЧнинг мукофот жамғармаси 8 млн долларни ташкил этган эди.

"Кейинги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 20 млн доллар бўлади. Биринчи ўрин соҳиби 1 млн доллар олади", — дейди Кремлёв.

IBA World Boxing билан мулоқотга тайёр

Кремлёв World Boxing билан келажакдаги эҳтимолий ҳамкорлик ёки бирлашиш ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

У IBA ушбу ташкилот билан мулоқотга очиқ эканини, томонлар ўртасида низо ёки қарама-қаршилик бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

"Энг муҳими, боксчиларга қулай бўлиши керак. Биз мулоқотга очиқмиз", — деб айтди IBA президенти.

Мусобақалар тақвими мувофиқлаштирилиши мумкин

Кремлёв IBA ва World Boxing мусобақалари тақвимларини бир-бирига мослаштириш тарафдори эканини ҳам билдирди.

Унинг айтишича, асосий мақсад спортчиларнинг турли ташкилотлар турнирларида қатнашишига тўсқинлик қилмаслик ва ҳаваскор ҳамда профессионал бокс ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Кремлёв Геннадий Головкиннинг боксдаги фаолиятига юқори баҳо бериб, уни "афсонавий спортчи" деб атади.

Шунингдек, IBA президентининг маълум қилишича, World Boxing турнирларида совринли ўринларни эгаллаган боксчилар IBA жаҳон чемпионатига саралаш имкониятига эга бўлади. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари эса IBA рейтингига киритилиб, жаҳон чемпионатида саралашсиз қатнашиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг