UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0

19 ноя 09:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBF рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? (+ПОСТЕР)

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи ўрин олган. 

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, у эртага Манчестерда чилилик Хосе Веласкесдан ўз камарларини ҳимоя қилади.   

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев тўртинчи ўринга жойлашган. Шунингдек, ушбу вазнда Шаҳрам Ғиёсов 10-поғонани эгаллаб турибди. Бу вазнда чемпионлик камари ҳозирда Жош Тейлорга тегишли бўлиб турибди. 

Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.

Постер муаллифи - Мухтасар Умарова

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг