UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

14 апр 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBF рейтинги янгиланди. Шаҳрам ТОП-15га кириб олди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи ўрин олган. Эълон қилинган янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўз вазнида кучли ўн беш боксчи орасига кириб олган.   

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, у 3 апрель куни ўзининг IBF камарини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилди.  

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев тўртинчи ўринга жойлашган. Шунингдек, ушбу вазнда Шаҳрам Ғиёсов ҳам кўтарилиб, 13-ўринга жойлашди. Бу вазнда чемпионлик камари ҳозирда Жош Тейлорга тегишли бўлиб турибди. 

Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг