UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0

26 июл 16:40
Янгиликлар

Футбол, Париж-2024

Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми?

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иккинчи ўйинини эртага Мисрга қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Кеча кечқурун легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра ОТЖ лагерини вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилди.

Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди

"Championat.asia" ўқувчиларни қизиқтираётган саволга жавоб олиш мақсадида бош мураббий Тимур Кападзе билан боғланди ва Йўлдошевнинг ўрнига захирадаги бошқа ўйинчи қайдномага киритиладими ёки йўқлигига ойдинлик киритишни уриниб кўрди. Демак, Кападзе бу борада қуйидагича жавоб берди.

"Иброҳимҳалилнинг ўрнига захирадаги ўйинчилардан бирини қайдномага киритиш учун кеча сўров берганмиз, ҳали жавоб келмади. Кутяпмиз. Албатта биз алмаштиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки бизда ҳимоячилар йўқ (биринчи ўйиндан олдин марказий ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов бетоб бўлиб қолган эди - таҳририят.). Лекин, регламентда жароҳат олса деган жойи бор, бундай форс-мажор ҳолатда қандай йўл тутишади, билмаймиз", - деб айтиб ўтди Кападзе.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг