UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

28 авг 15:50
Янгиликлар

Дзюдо, Шахмат

IBSA Жаҳон ўйинларида муваффақиятли қатнашган пара спортчиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

19-26 август кунлари Англиянинг Бирмингем шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида IBSA Жаҳон ўйинлари ниҳоясига етди.

Унда дунёнинг 50 яқин давлатлари қатори Ўзбекистон Паралимпия делегацияси пара шахмат ва пара дзюдо спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этди. 

Пара дзюдонинг яккалик беллашувларида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медаль қўлга киритилди. Жумладан, Кемран Нуриллоев олтин, Феруз Саидов ва Кумуш Хўжаева кумуш, Аловиддин Жўрақулов ҳамда Муниса Мадримова бронза медалига сазовор бўлди. Жамоавий беллашувларда эса аёлларимиз бронза, эркакларимиз кумуш медални делегациямиз ҳисобига ёздириб қўйишди.

Пара шахмат баҳсларида ҳам вакилларимиз муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, яккалик дастурда ёш истеъдодли пара шахматчимиз Аҳадхон Кимсанбоев кумуш медалига эга чиққан бўлса, жамоавий беллашувларда Илҳом Ғуломов билан бирга бронза медалини ҳам қўлга киритди.

Шу тариқа терма жамоамиз IBSA Жаҳон ўйинларида умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллади.

Матонатли пара атлетларимиз бугун тонгда юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида кенг Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, Мудофаа вазирлиги Спорт маркази мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги, оила аъзолари, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг