UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0

09 апр 18:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Идеал бўлмаган, аммо томошабоп! Таниқлилар кам, лекин чемпионлар кўп! 10 йилликнинг энг кутилган турнири UFC 300га яқин қолди! (Мутолаа учун)

Ушбу ҳафтанинг дам олиш куни Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena’да 10 йилликнинг асосий турнири – UFC 300 бўлиб ўтади.

Юбилей мусобақанинг жанглари ўтган йилдаёқ эълон қилинишни бошланган эди, шу боис бу турнирга қизиқиш кескин даражада ошиб борди. Ҳақиқатан ҳам кучли ва катта номлар жамланган баҳслар бўлиши ойдинлашди. Юбилей мусобақада 50 дан ортиқ чемпионлик жангларида қатнашган 12 та амалдаги ёки собиқ чемпионлар октагонга кўтарилади. Бундай кард такрорланиши даргумон ва бу каби воқелик промоушен тарихида умуман содир бўлмаган. Турнирда иккита чемпионлик, BMF камари учун баҳс, Чарльз Оливейра ва Арман Царукян ҳамда Бостондаги рақамли кардни бошқарган собиқ чемпионлар Иржи Прохазка ва Алжамейн Стерлинг иштирокидаги дуэллар бўлиб ўтади.  

Дана Уайт мусобақани жуда тизимли ва малакали тарзда ташкиллаштирди. Деярли ҳар ҳафта картага янги жуфтликлар қўшилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлаверди ёки Дананинг ўзи видеолар орқали янги жангларни эълон қилиб борди. «UFC 300 – бу шунчаки турнир эмас. Аммо ишончингиз комил бўлсинки, илк жангнинг ўзидаёқ сиз ўрнингиздан сакраб туриб, бу нима, мусобақадаги биринчи жанг?! Бундай баҳс асосий картада бўлиши керак, деб юборасиз. Юбилей ажойиб бўлади», дейди промоушен раҳбари. Уайтнинг гапларида жон бор. Коди Гарбрандт ва Дейвсон Фигередо турнирни очиб беради. Ҳар бир бўлажак тўқнашувлар биринчи рақамли баҳсдек туюлади. 

Яна бир муҳим рақам – 20. Мусобақадаги 26 нафар жангчидан 20 нафари ўз вазн тоифаларида кучли 15 таликдан жой олган ва улардан 7 нафари pound-for-pound рейтингига ҳам кирган. Рейтингга кирмаган 6 нафар спортчилар орасида промоушен тарихидаги ягона икки кара Олимпия чемпиони - Кайли Хариссон, собиқ чемпион – Коди Гарбрандт ва жанглар ҳамда ғалабалар бўйича ташкилот рекордчиси – Жим Миллер бор. Рекордчи Миллердан ташқари, тарихий ютуқларга эга бўлган бошқа жангчилар ҳам мавжуд. Масалан, Чарльз Оливейра финишлар сони, муддатидан олдинги ғалабалар ва бонуслар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Шунингдек, Макс Холлоуэй кутилмаган зарбалар устаси, Жастин Гетжи бўлса ҳар бир жангида бонусларни қўлга киритади. 


Кардни мукаммал деб аташга нима ҳалақит беради? Алекс Перейра ва Жамал Хилл ўртасидаги чемпионлик жанги яхши, бироқ савол шундаки, улар юбилей мусобақанинг асосий тўқнашувида жанг қилишга лойиқми? Алекс кўтарилишда 7 та, Хилл эса 8 та жанг ўтказган. Бу ҳар қандай рақамланган воқелик учун ажойиб тўқнашув, лекин юбилей учун бироз пастроқ даражада. Шунга қарамай, бу кичик камчилик картанинг қолган қисмини қамраб олади. Агар Дана Уайт мухлислар ушбу жангдан ҳайратда қолишлари ҳақида доимий баёнотлар билан умидларини ҳаддан ташқари қиздирмаганида, асосий воқеа ҳақида ҳеч қандай ортиқча саволлар туғилмасди. Балки промоушен раҳбарияти катта юлдузлардан умид қилгандир, аммо ўхшамаган. Конор ҳали тайёр эмас, Жонс жароҳатдалигини ҳам инобатга олиш лозим. Рамазон ойи энди якунланганини ҳисобга олсак, Хамзат ва Ислам ҳам автоматик равишда рўйхатдан чиқарилади. 

Иккинчи кичик камчилик – асосий кардда Бо Никал ва Коди Брендедж мавжудлиги. WWE ўз истиқболини тарғиб қилмоқчи эканлиги аниқ, аммо асосий карддаги бу кураш барибир ғалати кўринади, чунки прелим кардларда Иржи Прохазка – Александр Ракич ва Калвин Каттар – Алжамейн Стерлингларнинг дуэллари бор эканлиги мухлисларда ушбу қарама-қаршиликлар асосий кардга тортиши ҳақида келишмовчиликлар келтириб чиқариши аниқ. Дана аллақачон ҳаяжонда: UFC 300 биз ташкил қилган энг буюк жанг карди. Ўша оқшом сиз ажойиб жонли тадбирни кўрасиз. Жангчилар октагонда ўз вазифаларини қандай бажаришларини кузатасиз. Телекўрсатувлар ҳам ўзгача бўлиб ўтади», дея таъкидлади Уайт. 

Биз сизга турнир кардини яна бир бор эслатиб ўтамиз. 

Асосий кард

Алекс Перейра – Жамал Хилл 

Вейли Чжан – Янь Сяонань

Жастин Гетжи – Макс Холлоуэй 

Чарльз Оливе  йра – Арман Царукян 

Бо Никал – Коди Брендейж. 

Прелим кард

Иржи Прохазка – Александр Ракич

Калвин Каттар – Алжамейн Стерлинг

Холли Холм – Кайла Хариссон 

Содиқ Юсуф – Диего Лопес 

Жейлин Тёрнер – Ренато Моикано

Жессика Андраде – Марина Родригес 

Бобби Грин – Жим Миллер 

Дейвисон Фигередо – Коди Гарбрандт.


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 апр 19:21:11
CHELSEA2211
Sarukyan Oliveyrani nakaut qiladi...
   
09 апр 19:21:02
CHELSEA2211
Sarukyan Oliveyrani nakaut
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг