UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

19 сен 18:14
Янгиликлар

Дзюдо

IJF вакиллари Халқ таълими вазири билан учрашишди

Хабарингиз бор, 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси бўлиб ўтади.

Бугун Халқаро дзюдо федерацияси медиа департаменти директори Николас Месснер ҳамда "Мактабларда дзюдо дастури" лойиҳаси раҳбари Эстер Штам Ўзбекистон халқ таълими вазирлигида бўлишди. 

Уларга Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Дониёр Илҳамов ҳамда федерация мутасаддилари ҳамроҳлик қилишди. Меҳмонларни Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов қабул қилди. 

Маълумки, айни пайтда мамлакатимизнинг 20 та ўрта таълим мактабида дзюдо фан сифатида ўргатилмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ушбу мактабларга татами ва бошқа зарур инвентарлар етказиб берилган. 

Халқаро дзюдо федерацияси вакиллари ва Шерзод Шерматов келажакда дзюдо фан сифатида ўргатилаётган мактаблари сонини ошириш масаласини муҳокама қилишди ва бу борада келишиб олишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг