UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

18 апр 10:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки боксчимиз камар учун жанг қилиш мақсадида Вьетнамга жўнаб кетди + ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, чарм қўлқоп усталаримиз Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангларини Вьетнам давлатида ўтказади.

"Cоcky Buffalo Promoutions" компанияси 23 апрель куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида профессионал бокс кечасини ташкил этади. Мазкур оқшом доирасида промоушен билан шартномаси бор чарм қўлқоп усталаримиз Олимжон Назаров (50,8 кг) ҳамда Абдурасул Исмоилов (61,2 кг) навбатдаги жангларини ўтказади.

Исмоилов (9-1, 5КО) филиппинлик Аржи Токуэро (13-5-3, 10КО)га қарши вакант бўлиб турган WBO Oriental камари учун жанг қилади.

Назаров (25-5 15КО) эса бошқа бир филиппинлик боксчи Херме Балоро (6-1, 4КО)га қарши рингга чиқади. Ушбу жанг ҳамюртимизга тегишли WBO Oriental камари учун кечади. Ўта енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Назаров айни пайтда WBО рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Олимжон Назаров бундан аввалги жангини ўтган йилнинг 23 октябрь куни Жанубий Кореанинг Сеул шаҳрида филиппинлик Майкл Мендоза (14-12-1-1, 4 КО)га қарши ўтказганди. Ўшанда 12 раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан 115:113 ҳисобидаги ғалабани Назаровга тақдим этишган эди.

Бироз аввал Набижон Исманов ва Бахтиёр Маҳкамов бошчилигидаги боксчиларимиз Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетишди. У ердан делегациямиз Вьетнам давлатига етиб боради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг