UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

29 дек 18:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо, Тадбирлар

Икки боксчимиз лейтенант унвони билан тақдирланди

Теглар :  Бокс
Мудофаа вазирлиги спорт клубининг бир гуруҳ спортчилари ва мураббийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони номидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тантанада Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда Мудофаа вазирлиги спорт клуби фаоллари эришган ютуқлар ҳар қанча эътирофга арзигулик, дейилади хабарда.

Жумладан, навбатдаги «лейтенант» ҳарбий унвони топширилган контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Бектемир Мелиқўзиев жорий йилда АҚШда профессионаллар ўртасида ташкил қилинган учта жанг ғолиби бўлди. Худди шундай навбатдаги «лейтенант» ҳарбий унвони топширилган контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Миразизбек Мирзахалилов бир қатор халқаро нуфузли чемпионатларда ғолибликка эришди.


Қуролли Кучлар хизматчилари Никита Рафалович ва Адҳамжон Эргашев бир неча халқаро турнирлар ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори бўлиш баробарида 2020 йили Японияда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритган.

Мудофаа вазирлиги спорт клуби фаоли Нигора Турсунқулова эса жорий йилнинг ўзида «Катта дубулға» таснифидаги халқаро турнирнинг бронза медали совриндори, «Turkish Open» ҳамда «Rossiya Open» халқаро турнирларининг ғолиблигига сазовор бўлган.

Майор Анвар Муқимов эса жиу-житсу спорт тури бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон тарихида илк жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, ҳарбий спортчиларнинг кўпчилиги Ухан шаҳрида бўлиб ўтган VII умумжаҳон ҳарбий ўйинлари ғолиблари сафидан ўрин олган.

Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари 2019 йил давомида республика ва халқаро миқёсдаги чемпионат ҳамда мусобақаларда, жами 800 та медални қўлга киритган, шундан 265 таси халқаро турнирларда эришган ғалабалари натижасидир.

Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам тан олинган спортчилар бир дастурхон атрофида юқоридаги воқеаларнинг гувоҳи бўлиб ўтирган пойтахтдаги 102-махсус мактаб интернат ўқувчиларига ўзларининг совғаларини топширди.

«Янги йил арафасида берилган совғалар болажонларнинг кўнглини хушнуд қилди. Айниқса, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоблар жамланмаси уларни шод қилди. Тантаналардан сўнг ўқувчилар учун Мудофаа вазирлиги спорт клубида байрам тадбири ташкил қилинди», — дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг