UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 янв 11:20
Янгиликлар

Теннис

Икки теннис маликамиз қатнашадиган Australian Open 2026 асосий тўрига қуръа ташланди

Бироз аввал "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси - Australian Open 2026 турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўз тарихида 114-маротаба ташкил этилаётган, умумий мукофот жамғармаси рекорд даража - 111,5 миллион АҚШ долларига етказилган Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи ҳамда учинчи ракеткалари - Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Саралаш турнирида омадини синаб кўрган иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева эса илк босқичдаёқ япониялик теннисчига ютқазиб қўйганди. 

Қуръа натижасига кўра, Полина Кудерметова квалификация, яъни саралаш раунди ғолибларидан бирига қарши кортга чиқади. Полина ғалаба қозонган тақдирда, иккинчи даврада даниялик Клара Тасуон ёки венгриялик Далма Галфига рўбарў бўлади. Камилла Раҳимовани эса жиддий синов кутиб турибди. У дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Коко Гофф билан ҳисоб-китоб қилади. Ушбу жуфтлик ғолибини иккинчи босқичда асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган америкалик 45 ёшли Винус Уильямс ёки сербиялик Ольга Данилович кутиб олади. 

Дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенко Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини wild card, яъни имтиёзли йўлланма соҳибаларидан бири франциялик Тянцоа Ракотоманги Раджаонага қарши учрашув билан бошлайди. Сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси польшалик Ига Швёнтек эса квалификация ғолибаларидан бирини синовдан ўтказади.      

Australian Open 2026 асосий тўр баҳслари 18 январь куни бошланади. Мусобақанинг амалдаги ғолибаси америкалик Мэдисон Киз ҳисобланади. У ўтган йилги финалда Арина Соболенкони уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратганди. Мэдисон чемпионлик ҳимоясини украиналик Олександра Олийниковага қарши кечадиган учрашув билан бошлайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг