UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0

14 июн 10:10
Янгиликлар

Теннис

Икки теннисчимиз Фарғона “Челленжер”и турниридаги иштирокини якунлади

Теглар :  ФарғонаТеннис
Фарғона шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Челленжер” туркумидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.


Асосий тўрда 5 нафар теннисчимизнинг иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


Улардан Ҳумоюн Султонов ва Шониғматжон Шофайзиев илк даврадаёқ ўз иштирокларини якунлашди. Асосий тўрга имтиёзли равишда қўйилган Султонов сербиялик Никола Миложевичга 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Шофайзиев эса франциялик Садио Доумбиога 7:6, 4:6, 2:6 ҳисобида ютқазди.

Бугун ҳамюртларимиздан Темур Исмоилов бельгиялик Жульен Дубаилга, Жўрабек Каримов турнирнинг учинчи ракеткаси россиялик Александр Кудрявцевга қарши кортга чиқади. Эртага эса Санжар Файзиев турнирнинг 4-ракеткаси қозоғистонлик Дмитрий Попко билан тўқнаш келади. 

Фарғона “Челленжер”ининг биринчи ракеткаси сифатида россиялик Константин Кравчук қайд этилган. У дунё рейтингида 109-ўринни эгаллаб турибди. Молдовалик Раду Албот иккинчи ракетка бўлиб, ATP рейтингида 113-поғонадан жой олган.

Мусобақа ғолиби 7,200 доллар мукофот пули ҳамда 90 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи 4,240 доллар ҳамда 55 долларни қўлга киритади. Биринчи даврада кортга чиққан барча теннисчилар ўз ҳамёнларини 520 долларга бойитиб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг