UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

09 май 12:16
Янгиликлар

Бошқалар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари орасида юнон-рим курашчимиз Ҳамид Воҳидов ҳам бор

Фахрий курашчиларимиздан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Ҳамид Воҳидов ҳам Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган.

Ҳамид ака бутун ҳаёти ва фаолиятини Ўзбекистонда юнон-рим курашининг оммалашишига сарфлади. У қийинчиликларга тўла суронли йилларни шундай эслаган эди: 

“Биз қийин даврни бошдан кечирдик. Машғулотлар мат, яъни кураш гиламида эмас, балки матраслар устида ўтказиларди. Бухорода эса вазият бундан ҳам аянчли аҳволда эди. Кураш майдонида ердан 30 сантиметр чуқурликда бўлиб, ичига опилка, яъни тахта қириндиси тўшалганди”.

Ҳамид Воҳидов Бухоро шаҳрида дунёга келган. 1942 йилда 10-синфни тамомлаган бўлажак курашчимиз харбий хизматга чақарилди ва Ватан ҳимояси учун оловли кураш майдони – Сталинград фронтига жўнаб кетди. Воҳидов Сталинграддан то Берлингача бўлган масофани ғолибона босиб ўтди. 

1945 йилда иккинчи жаҳон уруши якунлангач, Ҳамид Воҳидов ўзи туғилиб ўсган Бухорога қайтди ва юнон-рим кураши тўгарагини очди. 1947 йилда аввалига Бухоро шаҳри, кейин эса Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

У 1950 йили яна харбий хизматга чақирилди. Хизмат давомида Туркистон харбий округи (ТуркВО) чемпионига айланди. 1955 йилда эса собиқ Иттифоқ Армияси чемпиони бўлди ва бу билан унга лейтенант унвони берилди. 1956 йили СССР халқлари Спартакиадасида 5-ўринни эгаллади. Бу натижа унга СССР спорт устаси унвонининг берилишига хизмат қилди. Ҳамид Воҳидов спортчилик фаолияти давомида 13 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Мураббийлик фаолиятида 30 нафардан зиёд спорт усталарини тайёрлади. Унинг меҳнатлари муносиб тақдирланиб, қаҳрамонимизга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий унвони берилди. Ҳамид ака 1998 йил фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, юнон-рим кураши баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

Биз Ҳамид Воҳидов мисолида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, бугунги доруломон кунларимиз сабабчиси бўлганлар учун бошимиз ерга теккунча таъзим қиламиз.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг