UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0 19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0

04 сен 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум

Россиялик ўрта вазнли UFC жангчиси Икрам Алискеровнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Маълум бўлишича, 33 яшар спортчи 21 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнирида иштирок этади. Унга ўша куни америкалик тажрибали Жаред Каннонир рақиб бўлиши кутилмоқда.

Икрам Алискеров учта ғалабали серия билан келмоқда, охирги жангида у Бруно Феррейрани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Алискеров ҳозирда UFC рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. У фаолияти давомида 18 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 

UFC ўрта вазн тоифасида собиқ чемпионлик камари учун даъвогар Жаред охирги бешта жангида бор-йўғи битта ғалабага эришган ва ҳозирда икки мағлубиятли серияда. У Майкл Пейж ва Кристиан Лерой Данканга ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазганди. 42 ёшли Жаред Каннонир ҳисобида эса 18 та ғалаба ва 10 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг