UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 апр 18:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади"

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия энг енгил вазн чемпиони Шон О'Мэлли билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди.

"Бу жуда ҳам қизиқарли тўқнашув, аммо Шон кейинги жангида ғалаба қозонишига катта шубҳам бор. У Мераб билан жанг қилади. Ҳақиқатан ҳам Двалишвили уни шунчаки яксон қилишига ишоняпман.

Агар Шон Мерабни мағлуб эта олса, у ярим енгил вазнда камар учун жанг қилишга муносиб бўлади. Жангчи ўз дивизионида доминантлик қилса, унга навбатдаги дивизионга кўтарилиши учун имконият берилиши керак.

Хозир унинг вазнида чемпионлик учун жанг қилишга лойиқ бўлган даъвогар бор. Ишончим комилки, Мераб уни енгади. Аммо О'Мэлли ўз камарини ҳимоя қила олса, бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг катта жангга айланади. Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида жанг қилсак, бу жанг янада қизиқарли бўлади", - деди Илия Топурия.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг