UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

07 мар 16:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурия машғулотларни бошлади

Теглар :  Илия ТопурияUFC
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия навбатдаги жангига тўлақонли тайёргарликка киришди.

У вақтинчалик чемпионлик унвонига эга бўлган америкалик Жастин Гэтжи билан бирлаштирувчи жанг қилиши мумкин. Бу ҳақда "Эл Матадор" жамоасига яқин бўлган испаниялик спорт шарҳловчиси Альваро Колменеро маълум қилди.

"Илия Топуриянинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи, Майамида яшовчи Хесус Гало унинг навбатдаги жангига тўлақонли тайёргарликни бошлаш учун аллақачон Мадридга етиб келган. Барча шахсий муаммолар ўтмишда қолди ва у Мадридда ҳозирданоқ машғулотларни бошлаши мумкин", - деб ёзди мухбир ижтимоий тармоқда.

Шу билан бирга, испания-грузиялик аралаш яккакураш устаси тез орада унинг жанги расман эълон қилинишини билдирди.

"Яқинда катта янгиликлар бўлади", - деб ёзди UFC чемпиони.

Аввалроқ Топурия ва Гэтжининг тўқнашуви 14 июнга белгиланган Оқ уй яқинидаги UFC байрам турнирининг асосий воқеаси бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Бироқ кейинчалик бу сценарий баъзи сабабларга кўра, шу жумладан геосиёсий сабабларга кўра эҳтимолдан йироқ деб топилди.

29 ёшли Иля Топурия охирги марта ўтган йилнинг июнь ойида октагонга кўтарилган, ўшанда у енгил вазн тоифасида вакант бўлган UFC чемпионлик камари учун кечган жангда Чарльз Оливейрани биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг