UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0

05 сен 13:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади

UFC ўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Нассурдин Имавов ўзининг навбатдаги рақиби дивизионнинг амалдаги чемпиони Шон Стрикленд бўлиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Мен навбатдаги жангим санасини биламан ва бу чемпионлик жанги бўлади", — деди франциялик жангчи Париждаги мухлислар билан учрашувда.

Аввалроқ вазиятдан хабардор манбалар ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик жанги режалаштирилаётгани ва у 12 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 335 турнирининг марказий воқеаси бўлишини хабар қилган эди. Дивизионнинг собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ҳам Москвада матбуот билан мулоқот чоғида ушбу инсайдни тасдиқлади.

Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасидаги жанг реванш характерига эга бўлади — 2023 йил январ ойида америкалик жангчи франциялик рақибини беш раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ўз фаолиятини яна муваффақиятли йўлга солиб олган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг