UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0

11 окт 16:20
Янгиликлар

Гимнастика, Олимпия ўйинлари

Индира Ўлмасова: "Навбатдаги мақсадим - Токио 2020 Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш"

Хабар бериб ўтганимиздек, Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларида гимнастикачимиз Индира Ўлмасова микст баҳсларида бронза медали соҳибасига айланди.

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти ушбу муваффақиятдан сўнг спортчи ва унинг мураббийи билан қисқа суҳбат ташкил этди.

"Микст мусобақалари қуръасидан хурсанд бўлдим. Чунки, Оксана Чусовитина жамоаси сафида иштирок этиш мен учун жуда ёқимли бўлди. Аҳир у афсонавий спортчимиз. Чиқиш давомида албатта қийинчиликлар бўлди. Масалан, мен машқларни йиқилишларсиз ўтказишни мақсад қилгандим. Бу амалга ошди. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари мен учун ўзига хос мактаб бўлди. Бошқа спортчиларнинг иштирокини ҳам кузатдим, совриндор бўла олдим. Энди машғулотларни янада кучайтираман. Маҳоратимни тоблаб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритмоқчиман", - деди Ўлмасова.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, ўзбек спортига Оксана Чусовитиндек гимнастика афсонасини тайёрлаб берган мутахассис, Аргентинадаги Олимпиадада Индира Ўлмасовага мураббийлик қилаётган Светлана Кузнецова эса шогирди олдига қандай вазифа қўйгани ҳақида гапирди.

"Осиё чемпионатида иштирок этиб, лицензия қўлга киритиш Индира учун ҳақиқий муваффақият бўлганди. Кейин эса у Аргентинадаги мусобақада чиқишни эплай олиш-олмаслиги борасида тортишувлар, баҳс-мунозаралар юзага келди. Индира ўз мақсади сари дадил интилди. Биз мусобақада асосий эътиборни барқарорликка қаратгандик. Мен унинг олдига барча машқларни йиқилишларсиз амалга ошириш вазифасини қўйдим. Тўғри, у хатога йўл қўйди, лекин йиқилиб тушмади. Осиё чемпионатини ҳисобга олмаганда, бу унинг дастлабки йирик халқаро мусобақасидир.

Шуни айтишим мумкинки, Ўлмасова ёш бўлишига қарамай таҳлил қила олади ва янги машқларни бажаришга тайёр. Олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Мен шундай машғулотлар ўтказишни истайманки, улар Олимпиада чемпионлари бўлишсин.

Микстдаги иштирок ҳақида гапирадиган бўлсам, биз Оксана Чусовитина жамоасига тушиб, медалсиз қайта олмасдик. Аҳир Оксана доимо медаллар қўлга киритади", - деди Светлана Кузнецова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг