UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Дивизионда даъвогарлар кўп". Махачев — UFC’даги кейинги қадам ҳақида гапирди 0 18:39Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди 0 18:16Ислам Махачев Оқ уйда жанг ўтказадими? Спортчининг ўзи жавоб берди 0 17:40"Бу фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бири эди" - Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 17:17"Мен билан жанг қилсин". Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Топурияни жангга чорлади 0 16:39Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди 0 16:16Шара Буллет UFC’да ўзи учун принципиал рақиб ким эканлигини айтди 0 15:53Топуриянинг мураббийи: "Илия ва Махачев жанги бўлишига умид қиламан" 0 15:28"Мен Хамзат Чимаевни мағлуб эта оладиган ягона одамман" - собиқ чемпион 0 15:05Япония лигасида дуранглар бекор қилинди 0 14:44Том Аспиналл UFC чемпионлик камарини ўз ихтиёри билан топширишдан бош тортди 0 14:23UFC BJJ чемпиони Царукянга "вызов" ташлади 0 14:02Милан ва Кортина-2026. Медаллар жамғариш бўйича вазият ўзгардими? 0 13:41Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти" 0 13:20Лайма Владсон иштирокидаги учрашув якунига етмай қолди 0

21 апр 12:50
Янгиликлар

Футбол

Интервью. Элдор Шомуродов тўпурар бўлиш мақсади, пенальтини нега тепмаслиги ва карантин ҳақида

"Ростов" ва Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов Россиянинг sportbox.ru сайтига интервью берди.

- Хўш, Элдор, футболсиз қийинми?

- Бўлмасамчи! Умуман бошқа кайфият. Ҳатто бундай бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим.

- Сиз "Ростов"дамисиз?

- Ҳа, рафиқам билан бирга.


"Умид қиламанки, тез орада барчаси тугайди"


- Ўзини-ўзи яккалаш режимига риоя қиляпсизми?

- Ҳа, уйда ўтирибмиз, фақат озиқ-овқат дўконларига чиқяпмиз.

- Шаҳарда пандемия билан боғлиқ ҳолат қандай?

- Менимча ҳамма жойда бўлгани каби. Фақатгина супермаркетлар ва дорихоналар ишлаяпти, одамлар фақат ўзларининг кўчаларига чиқишади.

- Нима деб ўйлайсиз, бу узоқ давом этадими?

- Умид қиламанки, йўқ. Ҳаммаси тез орада тугайди ва ҳаммаси яхши бўлади.

- Уйда шуғулланяпсизми?

- Ҳа, турли ҳил индивидуал машқлар бажаряпман, мушакларга куч бермоқдаман. Ҳар биримизга бу бўйича дастур ва жадвал берилган.

- Ортиқча вазн жамғаришдан қўрқмайсизми?

- Йўқ, вазн бўйича менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлган. Агар ортиқча икки килограмм вазн тўпласам ҳам, ундан тезда қутуламан.

- Одатдагидек овқатланяпсизми?

- Ҳа.

- "Ростов"даги бошқа шерикларингиз билан алоқадамисиз?

- Албатта. Валерий Георгиевич (Карпин) билан ҳам. Агар ундан ниманидир сўрамоқчи бўлсангиз, осонгина қўнғироқ қилишингиз мумкин.


"Кино кўряпман, ўқияпман ва қўшиқ эшитяпман"


- Сиз фаол равишда PES 20 симуляторида футбол ўйнаяпсиз - ҳаттоки РПЛ ўйинчилари ўртасидаги мусобақада ҳам қатнашмоқдасиз...

- Бу жуда қизиқарли. Ҳамма ўйинлар ҳам ўхшамаётганлиги бор гап, сабаби мен PES 13'да ўйнашга ўрганиб қолганман. Барибир, бу билан фарқи бор.

- FIFA ҳам ўйнайсизми?

- Ҳа.

- Узоқ вақтдан бери киберспортга қизиқасизми?

- Анча йиллардан буён.

- Бўш вақтларда яна нима билан шуғулланасиз? Аҳир ҳозир бўш вақтингиз етарли!

- Рафиқам билан кино кўряпман, ўқияпман ва қўшиқ эшитяпман. Менимча, ҳудди ҳамма каби. Шундай қилиб кун ўтмоқда.



"Овқат тайёрлаш - қизиқарли"


- Сизнинг ота-онангиз ҳали ҳам Ўзбекистонда яшашадими?

- Ҳа, мен туғилган Ўзбекистоннинг жанубидаги Сурхондарё вилоятида.

- Улар ҳам карантиндами?

- Албатта, у ердаги талаблар бу ердагидан қаттиқроқ. Мен улар билан доимо алоқадаман ва ҳар куни қўнғироқлашаман.

- Қизиқ, ҳозир уйда ким овқат тайёрлаяпти?

- Одатда хотиним, аммо мен ҳам нималардир тайёрлашни биламан. Менимча, овқат тайёрлаш - қизиқарли иш.

- Палов пиширишни биласизми?

- Ҳозирча фақат ўрганяпман. Бу кўринганидек осон иш эмас.

- Ҳозир нима тайёрлай оласиз?

- Сўнгги бор димлама пиширдим. Бу қўй гўшти билан пишириладиган ўзбек таомидир. Хотинимнинг айтишича, ёмон чиқмаган. Бундан мамнунман.

- Мен учун ҳам бошқа одамлар каби ўзбек ошхонасининг бош таоми - палов. Оилангиздан ким уни энг зўр тайёрлай олади.

- Кўпчилик. Одатда у кўп одамлар йиғиладиган байрам пайтлари тайёрланади. Масалан, туғилган кунларда.


"Ростов" - катта оила.


- Жамоангиз Ростовда норасмий шароитда тўпланадими? Ресторанда ёки айтайлик, табиат қўйнида?

- Бизда яхши муҳит бор. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва ходимлар битта катта оиладир. Ҳамма жамоа тўпланадиган пайт бўлади. Масалан, кимнидир туғилган куни ёки бошқа байрамларда.

- Машҳур Ростов қисқичбақасини татиб кўрдингизми?

- Албатта.

- Ёқдими?

- Жуда. Асосан яхши шериклар билан бўлса. Қаерда бўлиши муҳиммас - Дон қирғоқидами ёки ресторанда.

- Элдор, "Ростов"даги энг қувноқ инсон ким?

- Хорен Байрамян деб ўйлайман. Афтидан, у ҳеч қачон хафа бўлмайди. Позитив йигит! (кулади)


"Ота бўлишни ва фарзандларни тарбиялашни орзу қиламан"


- Футболга қайтамиз. Тасаввур қилинг, карантин олиб ташланди. Керакли формани тиклаш учун қанча вақт талаб этилади?

- Ўйлайманки, бир ой атрофида.

- Жорий мавсум олдингизга қандай вазифа қўйгансиз?

- "Ростов"ни жадвалда имкон қадар юқорига кўтариш учун қўлдан келган барчасини қилиш. Шахсий мақсадим эса Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиш. Бу борада имкониятим бор деб ўйлайман.

- Яъни Дзюбани тўпурарлар пойгасида қувиб ўтишнинг имкони борми?

- Ҳа, албатта.

- Айтганча, нега пенальти тепмай қўйдингиз? Бу орқали кўп голлар уришингиз мумкин эди...

- Нима учун? "Ростов"да пенальтичилар бор, тажрибали ўйинчилар - улар тепишади.

- Ўзбекистон терма жамоасида нимага интиласиз?

- Жамоам билан ЖЧга чиқишни ва вақти келиб энг яхши тўпурар бўлиш мақсадим.



- Қайси ҳужумчиларга ўхшашни хоҳлардингиз?

- Ҳеч кимга. Мен ўзим бўлишни хоҳлайман. Агар кимнингдир ўйини ёқишини айтишим керак бўлса, Дрогба ва Фернандо Торресларни айтаман.

- Ўтмишдаги ўзбекистонлик футболчилардан кимни алоҳида айта оласиз?

- Миржалол Қосимов. У бизнинг афсонамиз.

- Жорий мавсумдаги энг ёрқин ўйинингиз?

- Меҳмонда "Спартак"ни 4:1 ҳисобида ютганимиз (Шомуродов бу ўйинда гол урмаган, аммо ассист қайд этган)

- Фаолиятингиздаги энг чиройли голчи?

- Менга ҳали ҳам Ўзбекистон чемпионатида "Насаф"га урган голим ёқади. Менинг "Бунёдкор"им ўшанда 1:0 ҳисобида ютганди.

- Ҳаётдаги "авторитет"ингиз ким?

- Отам. Агар у бўлмаганида, ҳозиргидай бўлмасдим. У менинг тарбиямда асосий ролни ўйнаган.

- Йилнинг қайси пайти сизга ёқади?

- Менга баҳор ёқади.

- Баҳор Россия ва Ўзбекистонда фарқлими?

- Қаерда бўлишига қараб. Агар Ростов билан таққосласак, жуда ҳам ўхшаш.

- Нимани орзу қиласиз?

- Футболда юқорида айтганимдек ЖЧда ўйнаш, оилавий режаларда эса ота бўлиш ва болаларни тарбиялаш.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг