UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

18 авг 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Интервью. Шаҳрам Ғиёсов финал, "Роналдуча сакраш" ва бошқалар ҳақида

Куни кеча боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Олимпиаданинг кумуш медали соҳибига айланди.


- Ассалому алайкум Шаҳрам. Олимпиаданинг кумуш медали муборак бўлсин!
- Табрик учун катта раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман.

- Финал жанги ҳақида нима дея оласиз? Қозоқ боксчиси нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Фикримча, унга ушбу жангда омад кулиб боқди :)

- Қўлга киритилган медални кимга бағишлайсиз?
- Авваламбор, мени оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган ота онамга. Қолаверса, бутун Олимпиада давомида мени қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимга бағишлайман. Уларга бунинг учун катта раҳмат айтиб қоламан. Бу медал бутун Ўзбекистонники. Истиқлолимизнинг 25 йиллиги учун совға.


- Бразилиядаги Олимпиада давомида сиз 5 та жанг ўтказдингиз. Улар орасида амалдаги Олимпиада ва жаҳон чемпионлари ҳам бўлганди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда айтингчи, ушбу жанглар орасидаги энг қийини қайси бўлди?
- Ушбу жанглар орасида Олимпиада чемпиони Раниэл Иглесиас ва литвалик Станиосисга қарши жанглар қийинроқ бўлди. Шукрки, жангларда юртдошларимни уялтириб қўймадим.

- Ана энди "Роналдуча сакраш" ҳақида айтиб ўтмасангиз бўлмайди. Бу фикр қаердан келди?  Ғалабани аввал ҳам шундай нишонлаганмисиз?
- Бунгача агар ғалаба қозониб ярим финалга чиқадиган бўлса ғалабани Роналдуга ўхшаб нишонлайман деб ният қилиб қўйгандим.


- Бу "Реал" жамоасининг мухлиси эканлигингиз сабабми ёки Роналдунинг?
- Роналдунинг мухлисиман. Португалиялик футболчининг майдондаги ҳаракатларини кузатиш жуда ёқади.

- Энди қачон Ўзбекистонга қайтасизлар?
- Келаси ҳафта насиб қилса юртимизга қайтиб кетамиз.

- Тушунарли. Яна бир маротаба ушбу муваффақият билан табриклаймиз.
- Раҳмат катта. Эътибор учун барчага миннатдорчилик билдириб қоламан.


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
18 авг 14:53:07
SoccerlanD
Рональдуни узи бу сакрашга канака изох бергани хакида у бу сайтда янгилик йукми?
+2   
18 авг 14:59:39
ellboy
SoccerlanD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рональдуни узи бу сакрашга канака изох бергани хакида у бу сайтда янгилик йукми?
bor xursand va hayron qolganini aytgan
   
18 авг 19:40:22
joha
Wahramcik sen biz ucun chempionsan!!!!
   
18 авг 17:23:57
SarvarPARKENTLIK 2706
Final haqidagi javob bn tagidagi surat ros mos tuwibdida wunday zarbalarni ötkizvorgan qozoq bokschisiga rostdan ham "JICHCHA OMAD" "kulib boqqani" bois g'alaba qozongani takidlangan...
   
18 авг 15:32:22
nodirbobo
Tuzuroq narsani niyyat qilish kerak edi. Marokashlik bokschi yutqazsayam ringda xudoga shukr qilib turibdi bu bola... . Mayli xali yoshda yaxshi bub ketar.
   
18 авг 15:23:48
SoccerlanD
ellboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bor xursand va hayron qolganini aytgan
Шу хакда янгилик килинса сал кизикрок буларди
   
18 авг 15:08:01
A0001
ofarin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг