02 сен 20:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Иржи Прохазка янги чақириқни қабул қилди: "Тайёргарлик бошланди"
UFC`нинг ярим оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Иржи Прохазка ўзининг навбатдаги рақиби масаласи ҳал бўлгани ҳақидаги маълумотни билвосита тасдиқлади.
"Улар боғланган сўнгги даъвогарларнинг ҳеч бири жанг қилишни истамаяпти. Шундай экан, келинг, олдинга қараб, янги чақириқни қабул қиламиз. Янгиликларни кузатиб боринг. Ҳақиқий ишга қайтганимдан хурсандман. Тайёргарлик бошланди", — деб ёзди чехиялик жангчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ, Иржи Прохазка ва мағлубият нималигини билмайдиган янги зеландиялик Навахо Стирлинг ўртасида 21 ноябрь куни Қатарда бўлиб ўтадиган UFC турнири доирасида жанг ташкил этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шу билан бирга, Прохазканинг вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиши ҳақидаги инсайдни чехиялик жангчининг ўзи рад этди.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар