UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

21 авг 17:24
Янгиликлар

Теннис

Ирода Тўлагановадан “маҳорат сабоғи” ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўсмирлар ўртасида “Уимблдон” турнири ва АҚШ Очиқ чемпионати ғолибаси, Осиё ўйинлари чемпиони ҳамда Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинларининг бронза медали совриндори, айни пайтда Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби вазифасида фаолият юритаётган Ирода Тўлаганова Хоразмда меҳмон бўлди.

Хусусан, мамлакатимизнинг таниқли теннис устаси Урганч шаҳрида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ тарбияланувчилари учун “Маҳорат сабоқлари”(“Мастер класс”)ни ҳам ўтказди. 

Машғулот аввалида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов сўзга чиқиб, Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан уюштирилаётган бундай маҳорат сабоқлари фойдадан ҳоли бўлмаслигини, бу хоразмлик спортчиларни улкан марралар сари етаклашини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун миннатдорлик билдирди.

Муболаға эмас, юртимизнинг севимли теннисчиси иштирокидаги “Маҳорат сабоқлари”   хоразмлик ёшларга олам-олам қувонч, унутилмас дақиқаларни улашди, эндигина теннис оламига кириб келаётган ўғил-қизларнинг ҳам теннисга бўлган ҳавас ва интилишини  оширди. Айниқса, Ирода Тўлаганова дарснинг турли машқлардан иборат интерактив ўйинлар орқали олиб боргани нафақат ёш теннисчиларда, уларнинг ота-оналарида ҳам катта таассуротлар қолдирди. Айнан, бу ҳолат ёшларнинг теннисга оид билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилди.

Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати яна шунда бўлдики, унда элимизда ном қозонган моҳир теннис усталари Фаррух Дўстов ва Сарвар Икромов ва бошқалар  Ирода Тўлаганова билан ёнма-ён туриб, ёшларга сабоқ беришди. Тадбир якунида ёш теннисчилар совғалар тақдирланишди.

Қолаверса, машғулотлар  хоразмлик ёшларни  спортнинг ушбу турига бўлган қизиқиш ва иштиёқини янада кучайтирди, эзгу мақсадлар сари етаклади. Зеро, таниқли теннисчилар билан бир кортда ўйнаш, улардан сабоқ олиш ёш теннисчиларга катта завқ бағишлагани рост.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби Ирода Тўлаганованинг Хоразмга ташрифидан асосий мақсад, ёшлар билан учрашиш бараборида, вилоятда тенниснинг ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ва кортлар билан яқиндан танишиш ҳамда келгусида воҳада республика ва халқаро мусобақалар ўтказиш имкониятларини ўрганиш ҳам кўзда тутилган. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг