UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0

12 фев 11:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Агар Абдулманап узоқроқ яшаганида, отишмалар камроқ бўларди"

Магомедрасул Мутаевнинг ўлими аслида қандай содир бўлган эди?

Махачқалъада енгил вазн тоифасида ММА жангчиси Магомедрасул Мутаев отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабар спорт жамоатчилигини қайғуга солгани бор гап. 

Аслида нима бўлганди? 

Воқеа 31 январь куни кечаси Махачқалъа марказида содир бўлган. Номаълум шахс Мутаевни унинг уйи остонасида кутиб турган ва у келаётган пайт Магомедрасулга қарата бир неча маротаба ўқ узган. Марҳум спортчи воқеа жойида вафот этган. Маш телеграм каналига кўра, тажовузкор Мутаевга саккиз маротаба ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўқлардан бири унинг бош қисмига теккан. Доғистонлик тез тиббий ёрдам машинасида жон берган. 

Айни пайтда қотиллик юзасидан очилган жиноят иши давом этмоқда. Манбага қараганда, бир неча ой олдин Магомедрасул унга ҳужум қилган шахсни камситган, бу эса қотиллик билан якунланган навбатдаги ҳужумга сабаб бўлган. 

"Тергов гуруҳи ва Доғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ҳодимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Гумонланувчининг шахси аниқланди, полиция уни қўлга олиш чораларини кўрмоқда", - дейилади Доғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги баёнотида. 

Марҳум спортчи 21 ёшда эди. У Абдулманап Нурмагомедовнинг спорт залида шуғулланган. 2022 йилда Мутаев эркин кураш бўйича Али Алиев хотирасига бағишланган турнирда 97 кг вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган. 2022 йилнинг ноябрида Магомедрасул AMC Fight Nights лигасида Элғун Юсибовни мағлуб этиб, ММАда дебют қилди. Доғистонлик февраль ойида яна бир жанг ўтказиши керак эди, бироқ спортчининг ўлими сабаб баҳс бекор қилинди. 

Кейинроқ, лига фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди: "Муҳаммад ўзининг 21 йиллик умри давомида жанг санъати оламида ёрқин из қолдиришга муваффақ бўлди. Унинг сиймоси қалбларимизда мангу сақланиб қолади. Оила ва яқинларига таъзия билдирамиз!" 

AMC Fight Nights президенти Комил Гаджиев эса Мутаевни шундай таърифлади: "Мен унинг амакисини яхши биламан, улар бирга келишган. Амакиси уни яхши курашчи ва бўлажак ММА истиқболи сифатида таништирди. Мен унда жуда кўп имкониятларни кўрдим. Ёш, кучли, яхши асосга эга спортчи эди…"

"Менимча, агар Абдулманап узоқроқ яшаганида, отишмалар камроқ бўларди. У одамларни фақат спорт залида машқ қилдирмасди, уларга мафкура ҳам улашар эди. У берган маънавий озуқа билан одамларнинг аҳмоқликка вақтлари деярли бўлмасди. Бу даҳшатли воқеа, қайта-қайта айтганимдек, ММА бу - маълум бир руҳиятга, қарашларга эга бўлган, тезда сўздан ишга, жанжалдан жангга, жангдан отишмага ўтадиган одамларнинг спорт туридир. ММА ва жиноят ҳамиша ёнма-ён юради. Агар у (қотил) қамоққа тушмаса, катта юлдузга айланади", дейди UFC чемпиони Ислам Махачев.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг