20 ноя 16:47
Янгиликлар
Ислам Махачев аслида ким? Нега Хабибнинг ворисига қарши ҳеч ким жанг қилишни истамаяпти?
- Ислам Махачев 29 ёшда. Натижаси: 18 та ғалаба ва 1 та мағлубият. UFC (7-1).
- Енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг 13-рақамли жангчиси.
Ислам Хабибнинг жамоадоши ҳисобланади. 16 ёшидан бошлаб Хабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов қўл остида шуғулланган.
19 ёшидан бошлаб ММАда профессионал тарзда шуғулланиб келади. 2015 йилда эса UFC билан шартнома имзолади.
Ҳаваскорлар ўртасида самбо спорт тури бўйича жаҳон чемпиони.
Исламнинг ягона мағлубияти...
Исламнинг Хабибдан фарқи унинг мағлубияти борлигидадир. UFC'даги иккинчи жангида Ислам Адриано Мартинсга қарши октагонга кўтарилган. Ислам бир неча бор кучли ва аниқ зарбалар йўллади ва тўқнашувда устунликка эгалик қилаётган вақтида битта зарбани қабул қилиб олади ва нокаутга учради. Бу унинг фаолиятидаги илк ва ҳозирча ягона мағлубияти ҳисобланади.
Допинг можароси
2016 йилнинг апрель ойида Исламнинг қонидан тақиқланган мельдоний моддаси чиқади. Шундан сўнг Ислам жангдан олинди ва дисквалификация қилинади. Бироқ унинг жамоаси Исламни мельдонийни тақиқланишдан аввал истеъмол қилганини исботлади ва унинг дислификациясини бекор қилишди. Шу тариқа, Махачев 4 ойдан сўнг яна октагонга кўтарилди.
Хабибнинг Конорга қарши жангдан сўнг жанжалга аралашган
Ислам Хабиб ва Конор жангидан сўнг бўлган воқеаларда фаол иштирок этган деб айтилмайди. Бироқ аслида Ислам ҳам Хабибнинг бошқа жамоадошлари сингари жангдан сўнг бошланган уришда фаол иштирок этган. У Деллион Дениснинг олдига етиб борган ва камида икки марта кучли зарба йўллашга эришган. Бироқ уни UFC ҳеч қандай жаримага тортмади...
Нега унга қарши жанг қилишни исташмаяпти?
Ислам Хабиб жанг қилган оқшомда дос Аньосга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди, бироқ бразилиялик собиқ чемпион коронавирусга чалинганлиги сабабли жанг бекор бўлди. Шундан сўнг UFC ва Хабиб тезлик билан янги рақиб топишга ҳаракат қилди. Исламга қарши жанг қилиш учун Майкл Чендлер номзоди илгари сурилди, бироқ "Беллатор" собиқ чемпиони ЙЎҚ деди. Кейин Тонига гонорардан ташқари икки юз минг доллар таклиф қилинди ва яна рад жавоби бўлди. Рақибсиз қолган Махачев 14 ноябрь куни эски рақиби Рафаэлга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди, бироқ энди Исламнинг жароҳати бу баҳснинг ташкил этилишига қаршилик қилди.
Хабиб нега камардан воз кечмади?
Хабиб Гетжига қарши жангдан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бироқ камар ҳали ҳам Хабибда қолмоқда. Нега? Чунки Хабиб ўзи бир неча бор Махачевни ўзидан кейинги енгил вазн UFC қироли деб атади ва чемпионлик учун бормагагунга қадар камарни бермаслигини маълум қилганди.
Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар