UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

14 май 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО

Енгил вазн (70 кг.гача) тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев 1 июнь кунига белгиланган жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Россиялик чемпионнинг машғулотида яримўрта вазн тоифасидаги таниқли аралаш яккакураш устаси Белал Муҳаммад ҳам иштирок этяпти. У Исламга америкалик Дастин Порьега қарши ўтказиладиган жангга тайёргарликда ёрдам бермоқда. Ушбу жанг 1 июнь куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 302 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади. 

Маълумот учун, 32 ёшли Ислам Махачев UFC промоушенида 2015 йилда дебют қилган. 2022 йилнинг октябрь ойида эса чемпионлик камарини қўлга киритди. Ўшанда у Абу-Даби шаҳрида ўтказилган турнирда бразилиялик Чарльз Оливейрани иккинчи раундда мағлуб этиб, камарга эга чиққанди. Шундан кейин у икки маротаба чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Ҳар иккала жанг австралиялик Алекс Волкановскига қарши бўлиб ўтганди.

Америкалик 35 ёшли Дастин Порье эса UFC лигасида 2011 йилдан бери ўз жангларини ўтказиб келмоқда. У фаолияти давомида икки бор чемпионлик жангида иштирок этган. 2019 йилнинг сентябрь ойида у UFC 242 турнирида Хабиб Нурмагомедовга, 2021 йилнинг декабрида эса UFC 269 турнирида Чарльз Оливейрага ютқазиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг