UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0

06 июн 16:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди

Икки вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритишга муваффақ бўлган россиялик аралаш яккакураш устаси фаолиятидаги энг яхши жанги ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Ислам Махачевнинг Дастин Порье билан жанги россияликнинг профессионал фаолиятидаги энг севимли жанги ҳисобланади. Ўша жангнинг бешинчи раундида Махачев Дастинни бўғиш усулида енгиб, енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини учинчи марта муваффақиятли ҳимоя қилганди. 

"Албатта, биринчи чемпионлик жангидан кейин катта ҳис-туйғулар пайдо бўлди, аммо мен қайта кўриб чиққан жанг - бу Порье билан бўлган тўқнашув эди. Биз у ерда кўчадаги каби муштлашдик ва мен уни финиш қилишга муваффақ бўлдим. Мен бу жангдан роҳатландим. Бу нимани англатади? Бу ҳар қандай жангда охиригача боришимдан далолат беради. Чироқлар ўчиб қолмагунча, мен жанг қиламан, олдинга интиламан, лекин синмайман", - деди Махачев Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

Ислам Дастин Порьедан кейин бразилиялик Ренато Мойканони ҳам таслим этди ва шундан сўнг енгил вазн тоифасидаги камарини вакант қолдирди. Ярим ўрта вазн тоифасига кўчиб ўтган Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, чемпион бўлди.

Энди у ушбу чемпионлик камарининг илк ҳимоясини 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирида вазн рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ирландиялик Йен Мачадо Гэррига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг